Ссылки доступа

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама «Эмми» мукофотига сазовор бўлди


АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама «Энг яхши ҳикоячи» номинациясида «Эмми» мукофотининг лауреати бўлди. У Netflix компанияси томонидан тасвирга олинган “Бизнинг энг йирик миллий паркларимиз” ҳужжатли сериалига овоз берган.

Обама президентликдан кетганидан сўнг мазкур ҳужжатли телесериал лойиҳасини амалга оширган Higher Ground Productions продюсерлик ширкатига асос солган эди. Фильм бешта сериядан иборат. Унда Калифорния, Кения, Индонезия каби давлатлардаги миллий парклар ҳақида ҳикоя қилинади.

Бундан аввал Обама ўз мемуарларини ўқиб, аудио китоб сифатида чиқарганидан сўнг “Гремми” мукофотини олган эди. Унинг хотини Мишель Обама ҳам ўз мемуарларини аудиолаштиргани учун 2020 йилда “Гремми” мукофотига сазовор бўлган.

Обама телевидения соҳасидаги энг нуфузли мукофот саналадиган “Эмми”ни олган АҚШнинг иккинчи лидердир. Бундан аввал мазкур мукофот 1956 йилда АҚШ президенти Дуайт Эйзенхауэрга “энг аҳамияти матбуот анжумани ўтказгани учун” берилганди.

Америка телеакадемиясининг “Эмми” мукофоти 1949 йилда таъсис этилган ва у аҳамиятлилиги борасида “Оскар” мукофотига тенг.

XS
SM
MD
LG