Ссылки доступа

Ўзбекистон Ҳиротдаги масжидда портлаш содир этилганини қоралади


“Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги “Гузаргоҳ” масжидида 2022 йил 2 сентябрь куни жума намози пайтида содир этилган ҳамда тинч аҳоли орасида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлиши ва жароҳатланишига сабаб бўлган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаймиз”,-дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Вазирлик ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаган.

Баёнотда айтилишича, Ўзбекистон бу каби террор ҳаракатлари Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашувига ва миллий тотувликнинг ўрнатилишига тўсқинлик қилади, деб ҳисоблайди.

Ҳирот Афғонистоннинг учинчи энг йирик шаҳарларидан бири бўлиб, унда асосан ўзбеклар, тожиклар, туркманлар ва хазоралар истиқомат қилади.

АР агентлиги 2 сентябрь куни содир этилган портлашда камида 18 киши ҳалок бўлгани ва 21 киши яраланганини хабар қилганди. Охирги маълумотларга қараганда портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 29 кишига етган.

XS
SM
MD
LG