Ссылки доступа

Канадада пичоқ билан қилинган ҳужум оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди


Канаданинг Саскачеван вилоятида пичоқ билан қуролланган икки киши турли жойларда одамларга ҳужум қилди. Натижада камида 10 киши ўлган ва 15 киши яраланган. Ҳужумчилар яширинишга улгурган. Полиция уларни қидирмоқда.

Ҳужумчилардан жабрланганлар 13 та ҳудудда, жумладан, Канада ҳиндуларининг Жеймс-Смит-Кри-Нэйшн жамоатида ва Уэлдон қишлоғида топилган.

Полиция ҳужумларда Дэмиен Чандерсон ва Майлз Сандерсонни гумонламоқда. Полициянинг билдиришича, улар қора рангдаги Nissan Rogue автомобилида ҳаракатланишмоқда. Сўнги марта уларни якшанба куни Режайн шаҳрида кўришган. Бу шаҳарча ҳужумлар бўлган ҳудуддан 300 километр нарида жойлашган.

Маҳаллий полиция Саскачеван аҳолисини хавфсиз жойларга яширинишга ва бошпаналарни тарк этмасликка чақирди. Жеймс-Смит жамоасида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Жабрланганларга кўмак кўрсатиш учун иккита тез ёрдам маркази ташкил этилди.

XS
SM
MD
LG