Ссылки доступа

Душанбедаги диний адабиётлар сотадиган китоб дўконлари ёпилди (видео)


Расмийлар Душанбе марказидаги диний адабиётлар сотиладиган дўконларни ёпди. Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари нима бўлаётганига изоҳ бермади, бироқ улардан бири “бу вақтинчалик” деди.

2 сентябрь куни Душанбедаги марказий масжид ёнида жойлашган китоб дўконларининг эшиклари ёпиб қўйилган. 10 дан ортиқ дўконларда аҳоли диний адабиётлар ва диний мавзуларда ёзма тушунтириш берувчи китобларни сотиб олган.

Шундай китоб дўкони эгаларидан бири бизга маълум қилишича, расмийлар мана 3 ҳафтадан бери дўконлари эшигини муҳрлаб, диний адабиётларни сотишга рухсат бермаяпти.

Бу дўконларнинг эшиклари Дин ишлари бўйича қўмита Диний бирлашмалар бошқармаси томонидан муҳрланган.

Қўмита ходимларидан бири ўзининг аноним сўзларига кўра, ўтган ойда бир нечта бўлимлар орасидан тузилган қўшма комиссия томонидан мазкур дўконлар фаолиятини текшириш натижасида уларнинг эшиклари муҳрланганини тасдиқлади.

“Ҳозир китоб дўконларида олиб қўйилган бир қанча материаллар ва адабиётлар ўрганилмоқда, бироқ бу дўконлар яна очилади, деб ўйлайман”, — деди Дин ишлари бўйича қўмита вакили.

Марказий масжид ёнида жойлашган китоб дўконларида, одатда, Дин ишлари бўйича қўмита рухсати билан чоп этилган ёки хориждан олиб келинган диний адабиётлар сотилади. Ҳозир бу китоб дўконларидан қандай адабиётлар топилгани, бу дўконларнинг эшикларини муҳрлаб қўйишга нима сабаб бўлгани маълум эмас.

Власти закрыли в Душанбе книжные лавки с религиозной литературой
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:43 0:00

Биз суҳбатлашган аҳоли диний адабиётларни асосан Душанбе марказий масжиди яқинидаги китоб дўконларидан харид қилишини айтишди.

Мамлакатда диний адабиётлар савдоси билан боғлиқ муаммолар биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Жорий йилнинг бошида расмийлар афғон тадбиркорининг мамлакатга 13 тонна Қуръон китобини олиб киришига тўсқинлик қилган эди. Кейин расмийлар бу тадбиркор олдиндан рухсат олиши кераклигини айтишди.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Тожикистон ҳукуматини одамларнинг диний эътиқод эркинлигини чеклаётгани ва диний маросимларга тўсқинлик қилаётгани учун бир неча бор танқид қилган. Расмийлар қабул қилинаётган қарорларни мамлакатда экстремизм кучайишининг олдини олишда муҳим деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG