Ссылки доступа

Туркманистон ўз фуқаролари учун Туркиядан виза жорий этишни сўради


Власти Туркменистана обратились к правительству Турции с просьбой ввести визовый режим для туркменских граждан, говорится в пресс-релизе МИД страны.

Туркманистон ўз фуқаролари учун Туркияга турли тоифадаги визалар режимини вақтинчалик жорий этиш илтимоси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтидаги хабарда қайд этилган.

Бунга асос қилиб, «Туркманистон фуқароларининг Туркия Республикасида бўлиш қоидаларини тизимли асосда такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш» кўрсатилмоқда.

Маълумот учун, Туркманистон фуқаролари Туркияда туристик мақсадларда 30 кунгача визасиз бўлишларига рухсат этилган.

Туркманистонлик эксперт Сердар Айтаковга кўра, Туркманистон ва Туркия ўртасида вақтинчалик виза режимининг жорий этилиши Туркманистон фуқароларининг мамлакат ичидаги иқтисодий аҳвол ёмонлашгани шароитида оммавий чиқиб кетишига тўсқинлик қилади.

Туркия расмийларининг расмий маълумотларига кўра, Туркияда бир неча юз минг туркман фуқаролари бор. Мустақил манбаларга кўра, Туркманистон фуқароларининг мамлакатдаги ҳақиқий сони бир неча баробар кўп, кўпчилиги Туркманистондан ташқарида алмаштириб бўлмайдиган муддати ўтган ҳужжатлар туфайли ноқонуний мақомда қолмоқда. Ашхобод миграция ҳақидаги маълумотларни эълон қилмайди.

XS
SM
MD
LG