Ссылки доступа

АҚШ Сенати қўмитаси Душанбени журналистларга ҳужум учун жавобгарларни жазолашга чақирди


АҚШ Сенатининг халқаро алоқалар қўмитаси Тожикистон ҳукуматини Озоди радиоси журналистларига ҳужум учун айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирди.

2 сентябрь куни Сенат қўмитаси твиттерда журналистларни қўрқитиш ва ҳужумларга йўл қўйиб бўлмаслигини айтди.

“Тожикистон «Озодлик» радиоси ходимларига ўз журналистлик бурчини бажариш, ҳақиқатни эркин хабар қилиш имконини бериши керак”, — дейилади баёнотда.

Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида май ойидаги воқеалардан сўнг Озоди радиоси журналистлари ва уларнинг оила аъзоларини қўрқитиш ва таъқиб қилиш ҳолатлари тез-тез учраган.

17 май куни Душанбедаги «Озоди» радиоси ва “Настоящего Времени” мухбирлари ТБМВдаги фуқаролик жамияти фаоли Улфатҳоним Мамадшоева билан суҳбатлашганидан кейин ҳужумга учради. Фуқаролик кийимидаги одамлар барча расмий жиҳозлар, шунингдек, иш ва шахсий мобил телефонларини мусодара қилган.

Озоди радиоси (Озодлик) медиа корпорацияси президенти Жейми Флай 31 август куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмонга йўллаган мактубида “Озоди радиоси журналистларини таъқиб қилишнинг янги тўлқини ва ишига тўсқинлик қилиш ҳаракатларига қарши” норозилик билдирди.

Жейми Флайнинг мактубига Тожикистон президенти ва унинг маъмурияти томонидан ҳеч қандай муносабат билдирилмаган, бироқ аввалроқ Тожикистон расмийлари мамлакатда барча оммавий ахборот воситаларининг эркин фаолият юритиши учун барча шароитлар яратилганини билдирган эди.

Душанбеда жойлашган «Озодлик» радиосининг тожик хизмати Тожикистондаги аниқ хабарлар берувчи кам сонли манбалардан биридир. Бу мустақил ОАВ давлат оммавий ахборот воситалари эътиборсиз қолдирадиган мавзуларни ёритиб, катта аудиторияни жалб қила олди.

XS
SM
MD
LG