Бунга оид қарор, "Ўзтемирйўлйўловчи" матбуот хизматига кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Роҳи оҳани Тожикистон” ДУК раҳбариятлари иштирокида куни кеча ўтказилган музокаралар чоғида қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 20 июндан бошлаб Тошкент — Душанбе йўловчи поезди қатновини йўлга қўйишга келишиб олинди.
Душанбедан Тошкентгача бўлган масофа 916 км. Сафар вақти — 21 соат.
Халқаро йўловчи поезди ҳафтасига бир марта Душанбе — Қудуқли — Саросиё — Қумқўрғон — Дарбанд — Деҳқонобод — Қарши — Самарқанд — Жиззах — Гулистон — Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланади.