Ссылки доступа

Олмаотада автобус ёниб кетди, ҳеч ким жабрланмади


Олмаотада маршрут автобуси парвоз вақтида ёниб кетди, деб хабар бермоқда маҳаллий ахборот агентликлари. Фавқулодда вазиятлар департаменти маълумотларига кўра, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.

Воқеа 6 сентябрь куни эрталаб Саина ва Чаляпин кўчалари кесишмаси яқинида содир бўлган.

Ижтимоий тармоқларда бугун эълон қилинган кадрларда автобус ёниб кетган ва қуюқ қора тутун чорраҳадан осмонга кўтарилаётганини кўриш мумкин.

Ҳодиса оқибатида кўчалар чорраҳаси ҳудудида тирбандлик кучайган, дея хабар бермоқда воқеа гувоҳлари.

Фавқулодда вазиятлар департаменти маълумотларига кўра, ёнғин ўт ўчирувчилар етиб келганидан тахминан 20 дақиқа ўтиб бартараф этилган. Ёнғин сабаблари ҳозирча айтилмаган. Фавқулодда вазиятлар департаменти маълумотларига кўра, автобус 38-сонли йўналишда хизмат қилган ва «Алматиелектротранс» компаниясига тегишли.

XS
SM
MD
LG