Ссылки доступа

Қирғизистон жанубида 14 ёшли қизни ўлдиришда гумон қилинган уч шахс қўлга олинди


Ўш-Раззоқов трассасидаги Нооғардон қишлоғида сел туннелидан 14 ёшли қизнинг жасади топилди. Унинг ўлдирилишида гумон қилиниб, Қадамжай вилоятининг 1997, 1998 ва 1995 йилларда туғилган уч нафар фуқароси қўлга олинди.

Боткен вилояти ИИБ хабарига кўра, воқеа жойига етиб келган милиция ходимлари қизнинг қўллари боғлангани, бўйнида арқон билан бўғиш излари борлигини аниқлаган.

Тинтув чоғида қўлга олинганлардан бирининг машинаси олиб қўйилиб, у ерда далилий ашёлар топилди.

Президент Садир Жапаров ўқувчи қизнинг ўлдирилиши фактига изоҳ бериб, бу иш унинг шахсий назоратида эканини таъкидлади.

Қирғизистонда болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ вазият оғирлигича қолмоқда. Омбудсман Атир Абдраҳматовага кўра, болалар қийноқлари билан боғлиқ кўплаб ишлар якунига етмаган. Аввалроқ у 2021 йилда болаларга нисбатан зўравонлик бўйича 104 та ҳолат қайд этилгани, шундан 95 таси тўхтатилганини таъкидлаган эди.

Шу йилнинг август ойида Президент Садир Жапаров болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтириш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди. Ҳужжатга кўра, жинсий дахлсизликка қарши жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилиш муддати ва жарима миқдори оширилди.

XS
SM
MD
LG