Ссылки доступа

Тошкентдаги кўп қаватли уй 5-қаватида осилиб қолган қиз қутқарилди (видео)


Тошкентнинг Сергели туманидаги кўп қаватли уй 5 қаватида осилиб қолган 14 ёшли қиз қутқарилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 6 сентябрь куни соат 09:47 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига фуқаро Д.Қ томонидан Сергели тумани «Иттифоқ» МФЙ Сергели 2-даҳасида жойлашган кўп квартирали уйнинг 5-қаватида 14 ёшли қиз осилиб қолгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, вояга етмаган фуқаро автонарвон ва махсус анжомлар ёрдамида қутқарилган.

XS
SM
MD
LG