Ссылки доступа

CREA: Уруш бошидан бери Россия қарийб 160 млрд евролик нефть ва газ сотган


Украинадаги уруш бошланганидан буён ўтган ярим йил ичида Россия энергия манбалари экспортидан 158 миллиард евро ишлаб олган. Бу ҳақда Финляндиянинг Энергетика ва тоза ҳавони ўрганиш маркази (CREA) ҳисоботида айтилган.

Ҳисоботга мувофиқ, Россия экспортининг 54 фоизи Европа Иттифоқи мамлакатларига тўғри келган, бу эса 87 миллиард евро деганидир.

CREA сайтида Россия даромадини кузатиб туриш имконини берувчи махсус ҳисоблагич ҳам ўрнатилган. Марказ вакиллари Ғарб томонидан киритилган санкцияларга қарамай, Москва нефть ва газдан даромад олишни давом эттириб, бу пуллардан Украинадаги ҳарбий кампания таъминоти учун фойдаланаётгани ҳақида максимал даражада маълумот тарқатишни мақсад қилганларини айтганлар. Улар шу йўл билан ЕИда сиёсатчилар ва жамоатчилик фикрига таъсир ўтказиб, Россия даромадини камайтиришни истайдилар.

XS
SM
MD
LG