Ссылки доступа

Аманат сайловларда “сиёсий бетараф” Тўқаев номзодини илгари суради


«Аманат» партияси бўлажак навбатдан ташқари президентлик сайловларида амалдаги президент ва унинг собиқ раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев номзодини илгари суради, деди парламент мажлиси раиси Ерлан Кошанов.

“Сизга расман маълум қиламанки, мен бу ва кейинги сайловларда ўз номзодимни қўймайман. Лекин мен Қасим-Жўмарт Тўқаев тимсолида муносиб номзодни қўллаб-қувватлайман”, — деди Ерлан Кошанов парламент мажлиси чоғида журналистларга.

У, шунингдек, президент Конституцияга президентлик ваколатининг етти йиллик муддати бўйича ўзгартириш киритишини айтди. “Президент қарор қабул қилади. Агар Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор бўлса, йил охиригача ўзгартиришлар киритиб, сайлов ўтказишга муваффақ бўламиз”, - деди Кошанов.

Яқинда Қозоғистон халқига йўллаган «мурожаати»да Тўқаев жорий йилнинг кузида навбатдан ташқари сайловлар ўтказилиши ва унда иштирок этиш ниятида эканлигини маълум қилди. Тўқаев президентлик муддатини 5 йилдан 7 йилгача узайтириш ва қайта сайланишни тақиқлашни таклиф қилди. “Сайловдан сўнг мен президент ваколатларини бир муддат билан чекловчи ташаббусни парламент кўриб чиқиши учун киритаман”, — деди Тўқаев.

Эртаси куни бир гуруҳ Мажлис депутатлари Қозоғистон Конституциясига ўзгартириш киритиш тарафдори бўлишди. Депутатлар томонидан илгари сурилган ташаббуслар қаторида собиқ президент Нурсултон Назарбоев шарафига ўзгартирилган пойтахт номини қайтариш ва президентлик муддати бошланишидан олдин ягона етти йиллик муддатга эга бўлиш нормасини жорий этиш ҳам бор.

1 март куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари қурултойида “Нур Отан” партияси номини «Аманат»га ўзгартирди. Тўқаев 28 январь куни бўлиб ўтган “Нур Отан” партиясининг навбатдан ташқари қурултойида Нурсултон Назарбоев ўрнига партия етакчиси бўлди.

XS
SM
MD
LG