Ссылки доступа

Болтиқбўйи мамлакатлари чегарадан ўтаётган россияликлар учун чеклов жорий қилишга келишиб олишди


Латвия, Литва ва Эстония Шенген визасига эга бўлган россиялик ва беларусликлар учун қуруқликдаги чегаралардан ўтишда "сезиларли чекловлар" киритишга қарор қилишган. Бу ҳақда Латвия ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевич маълум қилди.

Чеклов фақат юк машиналари ҳайдовчилари, дипломатлар ҳамда чегарадан оилавий ва гуманитар сабабларга кўра ўтаётган шахсларгагина дахл қилмайди, холос.

Финляндия мазкур қарорга қўшилган эмас – мамлакат расмийлари бу борада Еврокомиссиянинг тегишли қарори қабул қилинмагунича россиялик туристларнинг чегарадан ўтишига чеклов киритилмаслигини билдиришган.

XS
SM
MD
LG