Ссылки доступа

АҚШ Россияни Украинада “фильтрлаш” амалиётни бас қилишга чақирди


БМТ Хавфсизлик кенгашида 7 сентябрь куни Украинадаги вазият муҳокамасига бағишланган муҳокама бўлиб ўтди.

Мажлиснинг асосий мавзуси Украинанинг Россия қўшинлари томонидан ишғол қилинган ҳудудларида фуқароларни “фильтрация”дан ўтказиш ҳамда болалар дохил украиналикларнинг Россияга олиб чиқиб кетилиши бўлди.

Киев ўз фуқаролари Россияга мажбуран кўчирилаётганини айтмоқда, Москва эса улар ихтиёрий равишда “эвакуация” қилинаётганини иддао қилмоқда.

Мажлис арафасида АҚШ Давлат департаменти баёнот тарқатиб, унда украиналиклар “фильтрлаш”дан ўтказилаётгани ва Россия ҳудудига куч билан кўчирилаётганини қоралаган эди. Департамент вакилига кўра, “фильтрация” жараёни Россия президенти администрациясида ишловчи амалдорлар томонидан бошқарилмоқда.

АҚШ вакиллари маълумотига кўра, “фильтрлаш” чоғида шубҳали деб қаралган украиналиклар Россия қамоқхоналарига йўлланмоқда. Оқ уй Россияни “фильтрация” амалиётини зудлик билан тўхтатишга чақирган.

XS
SM
MD
LG