Ссылки доступа

Қирғизистон парламенти миграция масалалари бўйича давлат тузилмасини шакллантиришни таклиф қилмоқда


Жогорку Кенешнинг айрим депутатлари 8 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда мигрантлар билан боғлиқ муаммоларни кўтарди. Нуржигит Қодирбеков миграция соҳасига жавоб берадиган алоҳида давлат тузилмасини яратишни таклиф қилди.

“Ҳар сафар биз миграция масаласини турли идоралар юрисдикциясига – ё Ижтимоий ривожланиш вазирлигига, ёки Соғлиқни сақлаш вазирлигига, кейин Ташқи ишлар вазирлигига ўтказамиз. Бизга алоҳида тузилма керак, шунда бир киши бу масалага масъул бўлади. Қолаверса, мигрантларни тайёрлаш дастурини қабул қилиш керак, чунки ёшлар мактабдан кейин паспорт олиб, ҳеч нарсани билмаган ҳолда кетиб, алданиб, қамоқхоналарда қолиб кетишади”, - деди депутат.

Парламент аъзоси Эмил Жамғирчиевнинг фикрича, мигрантлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ўз омбудсманига муҳтож.

Август ойида Россиянинг Уляновск вилоятида 14 қирғизистонлик ҳалок бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисаси ортидан Омбудсман Атир Абдраҳматова Қирғизистон инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Россияда ваколатхонасини очишни таклиф қилган эди.

Охирги расмий маълумотларга кўра, 1 миллион 118 минг қирғизистонлик хорижда вақтинча яшаб, меҳнат қилмоқда. Уларнинг Россия Федерациясидаги асосий қисми 1 миллион 63 минг кишини ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG