Ссылки доступа

Қирғизистон аҳолиси 7 миллионга яқинлашди


Миллий статистика қўмитаси томонидан аҳолини рўйхатга олиш натижаларини қайта ишлашнинг биринчи босқичи якунлари бўйича Қирғизистон аҳолиси 6 миллион 977 минг киши эканлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, мамлакатнинг доимий аҳолиси сони 2009 йилги аҳолини рўйхатга олиш натижаларига нисбатан 1,6 миллион кишига кўпайган, ўртача йиллик ўсиш суръати 2,1 фоизни ташкил этган.

Жорий йилнинг баҳорида Қирғизистонда аҳолини рўйхатга олиш кампанияси ўтказилди - биринчи марта электрон форматда. Аҳоли ва уй-жойларни рўйхатга олиш дастлаб 2020 йилда ўтказилиши режалаштирилган эди, аммо ковид туфайли кампания икки марта қолдирилди.

Қирғизистон Республикаси аҳолисини рўйхатга олиш охирги марта 2009 йилда ўтказилган. Ўша пайтда мамлакат аҳолиси 5,3 миллион киши эди.

XS
SM
MD
LG