Ссылки доступа

Қиролича Елизавета II вафот этди


Елизавета II
Елизавета II

Британия қироличаси Елизавета II 8 сентябрь оқшомида 96 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Букингем саройи эълон қилди.

1952 йилда қиролича мақомини олган Елизавета II роппа-роса 70 йил тахтда ўтирди.

Унинг ўлимидан кейин катта ўғли Чарльз янги қирол ўлароқ мамлакатдаги мотам маросимига бошчилик қилади.

Врачлар назорати остида бўлган Елизавета II аҳволи кескин ёмонлашгани ҳақида 8 сентябрь куни кундузи маълум бўлганди. Аввалроқ қироличанинг барча фарзандлари ҳамда қироллик оиласининг бошқа аъзолари Шотландиядаги Балморал қасрига етиб боришган.

Сўнгги бир неча ой мобайнида Елизавета II соғлиғида муаммолар кузатилган, 2021 йил октябрида у охирги 8 йил ичида илк бор Лондондаги касалхоналардан бирига ётқизилган ва ўша ерда бир кеча-кундуз қолган.

Шундан сўнг қиролича врачлар тавсияси билан узоқ жойларга сафар қилишдан бош тортган ва омма олдига ҳассага таянган ҳолда чиқа бошлаган.

XS
SM
MD
LG