Ссылки доступа

Туркманистон Тожикистонда 540 ўринли мактаб қуради


Туркманистон Тожикистоннинг Хатлон вилоятининг Дўсти туманида ўрта мактаб қуради. 8 сентябрь куни давлат матбуоти Эргаш Султонов қишлоқдаги 540 ўринли мактабга Магтимгулий номи берилиши ҳақида хабар тарқатган эди.

«Туркманистон» газетасининг хабар беришича, Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги буйруғи билан Қурилиш ва архитектура вазирлиги Тожикистоннинг Дўсти туманида умумтаълим мактаби қуриш бўйича халқаро тендер эълон қилган. Қурилиш ташкилотларидан аризалар 21 октябргача қабул қилинади.

ОАВ маълумотларига кўра, Туркманистон Қурилиш вазирлиги тўрт йил аввал ҳам худди шундай тендер эълон қилган. Нега Дўстудаги туркман мактаби қурилмагани ҳақида расмийлар айтмайди.

Дўстида катта туркман диаспораси яшайди, уларнинг вакиллари ўз тили, маданияти, миллий анъана ва урф-одатларини сақлаб қолган. Тожикистон жанубидаги бу ҳудудда 10 мингдан ортиқ туркман истиқомат қилади.

XS
SM
MD
LG