Ссылки доступа

Муддатидан олдин сайловлар ўтказиш Қозоғистонга 45 млрд.га тушади


2022 йил кузида навбатдан ташқари президентлик сайловларини ўтказиш учун 20 миллиард тенге (тахминан 42,5 миллион доллар), парламент сайловлари учун эса тахминан 25 миллиард тенге (53,2 миллион доллар) керак бўлади.

Бу ҳақда пайшанба куни парламент мажлиси чоғида Қозоғистон молия вазири ўринбосари Татяна Савелева маълум қилди.

“Президент сайловлари 2024 йилга мўлжалланган эди ва улар 2024 йил учун бюджетга киритилди. Лекин киритилган ўзгартиришлар ва янги кўрсатмалар ҳисобга олинса, бу йил ҳукумат захирасидан маблағ ажратилади. Ҳозир Марказий сайлов комиссияси ҳисоб-китобларни амалга оширмоқда. Бу тахминан 20 миллиард тенге”, деди Савелева.

Вице-вазирнинг сўзларига кўра, тахминан бир хил миқдордаги маблағ билан парламент сайловлари келаси йили энг кам иш ҳақининг ҳозирги 60 минг тангадан 70 минг тенгега оширилиши туфайли беш миллиард тенгега қимматга тушади.

"Сайлов билан боғлиқ барча харажатларнинг деярли 90 фоизи сайлов комиссиялари аъзоларининг маошларига тўғри келади", - дея қўшимча қилди расмий. Унинг сўзларига кўра, ўтган сайловларда 65 минг киши ишлаган бўлса, бу йил сайлов комиссияларининг 70 мингдан ортиқ аъзоси ишлайди.

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев 1 сентябрь куни Қозоғистон халқига «мурожаат»ида навбатдан ташқари президентлик сайловлари шу йилнинг кузида бўлиб ўтиши ва у яна ўз номзодини қўйиш ниятида эканини айтди. Бундан ташқари, у 2023 йилнинг биринчи ярмида навбатдан ташқари парламент сайловларини ўтказишни таклиф қилди.

Тўқаев президентлик муддатини етти йиллик муддат билан чеклашни таклиф қилди ва муддатидан олдин сайловлардан кейин парламентга таклиф киритишини айтди. Эртаси куни «Аманат» партиясидан бир гуруҳ депутатлар кузги сайловлар олдидан ўзгартириш киритишни таклиф қилишди. Мутахассислар Тўқаев эълон қилган навбатдан ташқари сайловларни “ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш”га уриниш деб атамоқда.

XS
SM
MD
LG