Ссылки доступа

АҚШ президенти G7 лидерлари билан Украинага ёрдам масаласини муҳокама қилмоқчи


Қўшма Штатлар президенти Жо Байден Украинага ёрдам масаласида бирликни сақлаш ва кейинги қадамларни муҳокама қилиш учун “Катта еттилик” лидерларига қўнғироқ қилиш ниятида.

Bloomberg агентлигининг ўз манбалари сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, бу каби мулоқот видеоалоқа воситалари орқали жорий ҳафтада бўлиб ўтиши мумкин.

Мазкур мулоқотда Буюк Британиянинг янги бош вазири Лиз Трасс илк бор иштирок этади.

Бу шаклдаги музокаралар Россия қўшинлари Украинага бостириб кирганидан кейинги дастлабки ойларда тез-тез ўтказилиб турган ва, нашр иддаосича, эндиликда Байден бу анъанани қайта тикламоқчи.

XS
SM
MD
LG