Ссылки доступа

Тожикистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш 7 ой давомида 766 миллион долларни ташкил қилди


Тожикистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилнинг етти ойида қарийб 70 фоизга ўсиб, 766 миллион доллардан ортиқни ташкил қилди.

Тожикистон Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги маълумотларига кўра, Хитойнинг Тожикистон ташқи савдо айланмасидаги улуши 18,5 фоизни ташкил этган – бу учинчи ўринда туради.

8 сентябрь куни видеоконференция форматида бўлиб ўтган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Тожикистон-Хитой ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 12-мажлисида тожикистонлик товарларнинг Хитойга экспорти кўпайгани қайд этилди, бу йилнинг биринчи ярмида 2022 йил ўтган йилнинг шу кўрсаткичига нисбатан 3,7 баробарга ошиб, 245 миллион доллардан ортиқни ташкил қилди, деб хабар беради «Ховар».

Шунингдек, Хитой товарлари импорти қарийб 35 фоизга ошиб, жами 521 миллион доллардан ошди.

Тожикистон Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг маълум қилишича, учрашувда Хитой ҳукуматининг техник ёрдами доирасида Тожикистонда ҳукумат ва парламент бинолари мажмуасини қуриш бўйича лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланган.

Хитой Тожикистоннинг учта етакчи савдо ҳамкорларидан биридир.

Тожикистон Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Тожикистон ташқи қарзининг умумий миқдори 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра 3,2 миллиард доллардан ортиқни ташкил қилган. Асосий кредитор Хитой – қарийб 1,39 миллиард доллар. Бу Тожикистон ташқи қарзининг 34 фоизини ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG