Ссылки доступа

Қирғизистон парламенти педофилларни жарроҳлик йўли билан кастрация қилишни таклиф қилмоқда


Жогорку Кенеш депутати Улан Бакасов болаларга жинсий зўравонлик қилган шахсларга жарроҳлик кастрациясини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ташаббускори. Ҳужжат парламент сайтида эълон қилинди.

Қонун лойиҳасини асослаш гувоҳномасида айтилишича, жарроҳлик кастрация репродуктив органни олиб ташлашни назарда тутади. Шу билан бирга, гумон қилинувчининг жинсий афзаллиги бузилишини (педофилия) аниқлаш учун унинг руҳий ҳолатини баҳолаш учун мажбурий экспертиза ўтказиш кўзда тутилган.

"Жазони ижро этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш психиатрлар комиссиясининг хулосаси асосида суд томонидан амалга оширилади", деб таъкидлайди ташаббус муаллифи.

Улан Бакасов 14 ёшгача бўлган болага нисбатан зўрлаш ёки зўравонлик учун жазо муддатини 20 йилгача оширишни таклиф қилмоқда. Кастрациядан бўйин товлаганлик учун икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Аввалроқ депутат Дастан Бекешев педофилларни кимёвий кастрация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ташаббуси билан чиққан эди, бироқ Бакасов педофилияга қарши курашнинг бу усулини самарасиз деб ҳисоблайди.

"Кимёвий кастрация сўзнинг том маънодаги кастрацияси эмас, балки жарроҳликка нисбатан инсонпарварроқ восита ҳисобланади ва таъсири қайтариб бўлмайдиган даражада эмас, у фақат препаратни қабул қилиш даврида ишлайди”, - дейди Бакасов.

ИИВ маълумотларига кўра, 2021 йилда ички ишлар органлари томонидан зўрлаш фактлари бўйича 604 та судгача бўлган иш юритиш қайд этилган бўлиб, 325 таси ёки 53 фоизи жиноят таркиби ёки ҳодисалари аниқланмаганлиги сабабли тугатилган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда болаларга нисбатан 3034 та зўравонлик ҳолатлари қайд этилган бўлиб, уларнинг 500 га яқини жинсий характерга эга.

Яқинда Қадамжой вилоятида юз берган воқеа – 14 ёшли қизнинг ўлдирилиши жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди. Унинг ўлдирилишида гумон қилиниб, Қадамжой туманининг уч нафар фуқароси қўлга олинган. Мамлакат парламентида педофиллар учун ўлим жазосини жорий этиш бўйича чақириқлар янграган.

Жорий йилнинг 12 август куни Президент Садир Жапаров болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Қонунга кўра, жинсий дахлсизликка қарши жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилиш муддати ва жарима миқдори оширилди.

XS
SM
MD
LG