Ссылки доступа

Россия томонида жанг қилган ўзбекистонликлар Украинада асирга олинди (видео)


10 сентябрь куни интернетда ўзбекистонликларнинг украиналик ҳарбий хизматчилар томонидан асирга олингани акс этган видео тарқалди.

Ушбу видео қачон олингани номаълум.

Асирга олинганлардан бири Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида туғилган, Москвада таҳсил олган 22 ёшли Аҳмедов Мухриддин Соли ўғли. Видеода у пул ишлаш мақсадида ХҲКларга боришга қарор қилганини айтади.

Видеода яна бир ўзбекистонлик Москвадаги қурилиш майдончасида ҳужжатсиз ишлагани ва Украинага жўнатилганини айтади.

Қайд этилишича, Украина Қуролли кучларининг Харкив вилоятидаги муваффақиятли ҳужуми натижасида кўплаб россиялик ҳарбийлар асирга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси фуқароларни хорижий давлатлар ҳудудида кўнгиллилар баталонини ташкил этиш ёки ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш мамлакат қонунчилигида назарда тутилган жиноят ҳисобланиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Ўзбекистон дипломатик миссиясининг огоҳлантириши Ветта телеканали Украинага қарши урушда қатнашиш учун Амир Темур батальонини тузмоқчи бўлган Пермда яшовчи ўзбеклар ҳақидаги сюжетни намойиш қилганидан кейин эълон қилинди. Видеода шундай таклиф билан “Марказий Осиё Перм ўлкаси ўзбеклари жамияти” раҳбари Жаҳонгир Жалолов чиқди.

Россия ҳудудларида маҳаллий ҳокимиятлар Украинадаги урушда қатнашиш учун номинал кўнгилли бўлинмаларни тузадилар. Бу Кремль ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Перм вилояти биринчилардан бўлиб бундай баталон тузилган бўлиб, у «Парма» деб номланган, деб ёзади «Лаёут» нашри.

Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддасига кўра, кўнгиллилар батальонларида ва хорижий ҳудудлардаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш «ёлланма» деб таснифланади. Мамлакат жиноят кодексида «ёлланган» шахслар учун ўн йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган.

XS
SM
MD
LG