Ссылки доступа

Тошкентда Афғонистонга юк ташишни жадаллаштириш бўйича тўрт томонлама учрашув бўлиб ўтди


Хитойдан Афғонистонга товарлар етказиб беришни жадаллаштириш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ташаббуси билан Ўзбекистон, Афғонистон, Қирғизистон темир йўллари маъмуриятлари вакиллари ҳамда Хитой халқаро логистика компанияси иштирокида тўрт томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири I.Р.Маҳкамов кириш сўзи билан чиқди. Шунингдек, Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси А.Х.Элми ҳам иштирок этди.

Ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш, мавжуд имкониятларни кенгайтириш, истиқболли лойиҳалар ва ҳамкорликни янги босқичларга олиб чиқиш мақсадида томонларнинг логистика инфратузилмасини модернизация қилиш, Хитойнинг Қашғар станциясидан Афғонистондаги Ҳайратон станциясигача бўлган юк ташишларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, афғонистонлик меҳмонлар ишчи гуруҳнинг барча қарорларини қўллаб-қувватлади. Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси А.Х.Элми ва Афғонистон темир йўллари бошқармаси бошлиғи в.б. А.Б.Шарофат томонидан Ўзбекистонга ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Учрашув якунлари бўйича тўрт томонлама баённома имзоланди.

XS
SM
MD
LG