Ссылки доступа

Тожикистонликлар Амударё (Панж) дарёсида олтин қазиб олиш учун расмийлардан рухсат кутмоқда


Афғонистоннинг шимолий вилоятларининг юзлаб аҳолиси Амударё (Панж) қирғоғида олтин қазиб олиш билан шуғулланади. Толибон раҳбарияти уларга оилаларини боқиш учун олтин қазиб олишга рухсат берган.

Тожикистон ҳукумати олтинли дарёнинг тожик қирғоғида қимматбаҳо металл қазиб олишга рухсат беришга ҳам ваъда берган, бироқ ҳукумат қарори ҳалигача йўқ.

Афғонистонда Толибон радикал ҳаракати (Тожикистонда тақиқланган) ҳокимиятни қўлга киритгач, Амударё бўйида Бадахшон вилоятидан Тахор вилоятигача бўлган ҳудудда қўлбола олтин қазиб олиш учун юзлаб янги пунктлар пайдо бўлди. Афғон қишлоқлари аҳолисининг айтишича, қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва тошлар яшаш учун етарли. Бироқ Афғонистон фуқаролари Амударё бўйида қанча олтин қазиб олиши номаълум.

Бироқ Панж (Амударё Вахш билан қўшилиб, Панж дарёсини ҳосил қилади) қирғоқларида яшовчи Тожикистон аҳолисининг олтин қазиб олиш учун рухсатномаси йўқ. Хатлон вилояти Хамадоний маъмурияти раҳбари Бозорали Одиназоданинг айтишича, олтин қазиб олиш масаласи тожик-афғон чегарасидаги вазият билан боғлиқ. Тожикистон ва Афғонистон 1344 километрлик умумий чегарага эга.

Ўтган йил охирида Тожикистон ҳукумати йиғилишида Панж қирғоғидаги чегара ҳудудлари аҳолиси томонидан олтин қазиб олиш масаласи муҳокама қилинган эди. Бироқ, бу масала бўйича ҳали якуний қарор қабул қилингани йўқ.

“Панж – олтинли дарё. Афғонистон аҳолиси узоқ вақтдан бери бошқа томондан ушбу қимматбаҳо метални қазиб олиш билан шуғулланган. Ҳукумат қарори қабул қилинса, бу иш билан чегарадош ҳудудларимиз аҳолиси ҳам шуғулланиши мумкин, – дейди Ҳамадоний тумани ҳокимлиги раҳбари.

Тожикистонда 2020 йилда расмийлар рангли ва қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни қазиб олишга рухсат берди. Шундан сўнг минглаб фуқаролар меҳнат муҳожирлигини тарк этиб, ўзлари пул топишга уриниб, Хатлон ва Сўғд вилоятларида олтин қазиб олиш билан шуғулланган. Охирги бир ярим йил ичида 3,5 мингдан ортиқ тожикистонлик Молия вазирлигидан олтин қазиб олиш учун рухсат олган.

Тожикистонда олтин доналари Зарафшон, Панж, Кофарнихон дарёлари, шунингдек, Тоғли Бадахшон дарёлари бўйлаб сочилган.

Рангли ва қимматбаҳо металлар ва тошларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича статистик маълумотлар Тожикистон ҳукумати томонидан ошкор этилмайди. Тожикистонда тоғ-кон саноати узоқ вақтдан бери Хитой компаниялари томонидан бошқарилади. Улардан энг йирги Хитой-Тожикистон олтин қазиб олувчи «Зарафшон» компанияси бўлиб, унинг 75% акциялари Хитойнинг Zijin Mining Group Co. Ltd. компаниясига тегишли.

XS
SM
MD
LG