Бош назорат органининг қайд этишича, 5 сентябрь куни уларга бир қиз ариза билан мурожаат қилиб, 4 сентябрдан 5 сентябрга ўтар кечаси соат тахминан 04:30 ларда икки эркак жисмоний куч ишлатиб, сўнг уни автомобилнинг орқа ўриндиғида зўрлаганини айтган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳарбий прокуратура томонидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси «Зўрлаш» бўйича жиноят иши қўзғатилган. 11 сентябрь куни ҳарбий хизматчилар Бишкек гарнизони қоровулхонасига жўнатилди. 12 сентябрь куни ҳибсга олинганлар эҳтиёт чорасини танлаш учун Бишкекнинг Первомай туман судига олиб борилиши керак.
ИИВ маълумотларига кўра, 2021 йилда жинсий зўравонлик билан боғлиқ 604 та ҳолат қайд этилган бўлсада, жиноят таркибининг йўқлиги сабабли 53 фоиз ҳолатлар бўйича тергов ишлари тўхтатилган.
Мажбурий никоҳга олиш мақсадида аёлларни ўғирлаш билан боғлиқ 254 та ҳолат қайд этилган бўлиб, уларнинг 84 фоизи ҳам жиноят таркиби йўқлиги сабабли тугатилган.