Ссылки доступа

Ўзбекистон ИИВ Тошкентга кириш ёпилгани ҳақидаги хабарларни рад этди


ИИВ Тошкент ва бошқа вилоятларга кириш ва чиқиш ёпилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Тармоқларда тарқалган видеоларда эса ЙПХ ходимлари ШҲТ саммити доирасида фақатгина Самарқандга кириш ёпилиши туфайли айланма йўлларни тушунтираётгани акс этган.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятлардан кириш-чиқиш ёпилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов.

Қайд этилишича, интернетда тарқалган видеода Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида 14−17 сентябрь кунлари Самарқандга кириш ёпилганлиги сабабли ҳайдовчиларга айланма йўллар тушунтирилмоқда.

Самарқанднинг 16 та кўчаси, жумладан, жамоат транспорти ҳаракати учун ёпилиши ҳақида хабар авввал берилган эди. Шу кунларда шаҳарга кириш ҳам ёпилади, транзит ташиш учун айланма йўналишлар ташкил этилади.

«Самарқанд» аэропорти 14-сентябрдан 17-сентабрга қадар тижорат режали ва мунтазам бўлмаган йўловчи ва юк рейсларини қабул қилмайди.

XS
SM
MD
LG