Ссылки доступа

Украина кейинги йил учун АҚШдан 29 хил қурол-аслаҳа сўради


Украина АҚШга 2023 йилда Россия босқинига қаршиликни давом эттириш учун ўзига зарур бўлган қурол-аслаҳалар рўйхатини тақдим этди.

The Wall Street Journal нашри қайдича, рўйхатга ATACMS тактик ракета тизими дохил ўнлаб турдаги аслаҳалар киритилган.

Рўйхатдан жами 29 хил қурол-аслаҳа ва ўқ-дори ўрин олган бўлиб, улар орасида танклар, дронлар, артиллерия тизимлари, кемага қарши Harpoon ракеталари ва HIMARS тизимлари учун 2 мингта ракета кабилар бор.

XS
SM
MD
LG