Ссылки доступа

Озарбайжон-Арманистон чегарасида ҳарбий тўқнашув содир бўлди


Озарбайжон Қуролли кучлари 13 сентябрга ўтар кечаси Арманистон позицияларини тўпдан ўққа тута бошлаган. Бу ҳақда маълумот тарқатган Арманистон Мудофаа вазирлиги гап Горис ва Жермук шаҳарлари ҳамда Сотк қишлоғи ҳақида бораётганини билдирган.

Иддаога кўра, озарбайжонлик ҳарбийлар ҳужум учун дронлар ва миномётлардан ҳам фойдаланишмоқда.

Ўз навбатида Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари сешанбага ўтар кечаси икки давлат чегарасининг Дашкесан, Келбажар ва Лочин йўналишлари бўйлаб кенг кўламли провокациялар ва диверсиялар содир этишганини иддао қилган.

Ҳар икки томон ўз ҳарбийлари орасида қурбонлар борлигини билдирган.

Отишма ортидан Арманистон бош вазири Никол Пашинян Россия президенти Владимир Путинга қўнғироқ қилиб, Озарбайжон Қуролли кучларининг тажовузкорона ҳаракатлари ҳақида маълум қилган. Шунингдек, Ереван Озарбайжон билан ҳарбий тўқнашув юзасидан Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ҳамда БМТ Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG