Ссылки доступа

Тўқаев асосий қонунга ўзгартириш киритиш бўйича депутатларнинг «ташаббуси»дан сўнг Конституциявий кенгашга мурожаат қилди


Қасим-Жўмарт Тўқаев
Қасим-Жўмарт Тўқаев

Қозоғистон Конституциявий кенгаши 12 сентябрь куни кечқурун президент Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг мурожаатини кўриб чиқиш учун қабул қилганини маълум қилди.

“Конституциявий кенгаш Қозоғистон Президенти Тўқаевнинг “Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш бўйича Қозоғистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг таклифлари асосида ишлаб чиқилган мурожаатини ишлаб чиқиш учун қабул қилди”, дейилади хабарда.

Президентнинг мурожаати Конституциявий кенгаш йиғилишида кўриб чиқилади. Қарор матбуотда эълон қилиниши хабар қилинган.

Қозоғистон Конституциясининг 91-моддаси 2-бандида давлатнинг мустақиллиги, республиканинг бирлиги ва ҳудудий яхлитлиги, уни бошқариш шакли, республика фаолиятининг асосий тамойиллари ўзгармаслиги қайд этилган.

Тўқаев 1 сентябрь куни Қозоғистон халқига йўллаган «мурожаати»да навбатдан ташқари президентлик сайловлари шу йилнинг кузида ўтказилишини маълум қилди ва президентлик муддатини етти йиллик муддат билан чеклашни таклиф қилди.

У буни “ҳокимиятни монополлаштириш хавфини камайтирадиган” ҳаракат деб атади. Эртаси куни бир гуруҳ Мажлис депутатлари Қозоғистон Конституциясига ўзгартириш киритиш тарафдори бўлишди. Депутатлар томонидан илгари сурилган ташаббуслар қаторида собиқ президент Нурсултон Назарбоев шарафига ўзгартирилган пойтахт номини қайтариш ва президентлик муддати бошланишидан олдин ягона етти йиллик муддатга эга бўлиш нормасини жорий этиш ҳам бор. Мутахассислар Тўқаев эълон қилган навбатдан ташқари сайловларни унинг ҳокимиятини мустаҳкамлашга уриниш деб атади.

Агар президент Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг давлат раҳбарининг етти йиллик ваколат муддати тўғрисидаги таклифи Конституцияга сайловгача киритилса, бу йил бошидан бери Асосий қонуннинг иккинчи таҳрири бўлади. Тўқаев январь ойида қонунни “қайта кўриб чиқмаслик” ҳақидаги ваъдасига қарамай, июнь ойида референдумда конституцияга 33 та ўзгартириш киритилди. Мутахассисларнинг фикрича, Тўқаев мамлакатни қарийб ўттиз йил бошқарган ўзидан олдинги президент Нурсултон Назарбоев йўлидан бормоқда.

XS
SM
MD
LG