Ссылки доступа

Қирғизистон Бош прокуратураси «Қумтор»да 1 миллиард сомлик қонунбузарликларни аниқлади, 3 та жиноий иш қўзғатилди


“Ушбу жамият мансабдор шахсларининг коррупцион схемаси натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлатга қарийб 1 миллиард сом миқдорида зарар етказилган”, — дейилади Бош прокуратура хабарида.

2021 йилда Қирғизистон ҳукумати Қумтор конини бошқаришни ўз қўлига олди. Парламент Вазирлар Маҳкамасига корхонада ташқи бошқарувни жорий этишни топширди. Мамлакат расмийлари бундан буён Қирғизистон конни мустақил равишда ўзлаштириб олишини ва олтин сотишдан барча фойда олишини айтди. Бу Centerra Gold Inc. билан қарама-қаршиликка сабаб бўлди. Тенгиз Болтурук “Кумтор Голд Компани” ЁАЖ ташқи бошқарувчиси лавозимига тайинланди. Бунгача у Centerra Gold Inc. директорлар кенгашида Қирғизистон вакили бўлган.

2022 йил апрель ойида Қирғизистон ва Centerra Gold Inc. ўзаро даъволардан воз кечиш ва келишмовчиликларни ҳал қилиш бўйича келишувга эришдилар. Ҳужжатга кўра, Қирғизистон ўз акцияларининг 26 фоизини Centerra Gold Inc.га ўтказиб, экологик ва иқтисодий даъволардан воз кечган. “Қумтор Голд Компани”нинг эса 100 фоизи тўлиқ Қирғизистонга ўтди.

23 август куни “Кумтор Голд Компани” компаниясининг ташқи менежери Тенгиз Болтурук ва молиявий директори Риспек Тўқтўғулов ўз лавозимларидан озод этилгани маълум бўлди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тарқатилган маълумотларга кўра, бунга жорий йилнинг май ойида Ҳисоб палатасида ўтказилган аудит натижалари сабаб бўлган. Текширув натижасида молиявий қоидабузарликлар аниқланди. Қайд этилишича, ёқилғи-мойлаш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, эҳтиёт қисмлар бозор нархидан юқори нархларда харид қилинган.

13 сентябрь куни эса Бош прокуратура “Қумтор Голд Компанй” ЁАЖнинг собиқ ташқи бошқарувчиси Тенгиз Болтурукни ҳибсга олди. У билан бирга таъминот бўйича мутахассис Ойша Гул Фронтбек қизи Жаналиева ва молия департаменти директори Риспек Тўқтўғулов қўлга олинди. Қўлга олинганлар Бишкек шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

XS
SM
MD
LG