Ссылки доступа

Пашинян Арманистондаги вазият туфайли ШҲТнинг Самарқанддаги саммитига келмайдиган бўлди


Арманистон бош вазири Никол Пашинян ўз мамлакатидаги вазият туфайли Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитида иштирок этмайди. Бу ҳақда Арманистон ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.

Жорий йилнинг 13 сентябрига ўтар кечаси Арманистон ва Озарбайжон ҳарбийлари юзага келган отишма ортидан икки мамлакат чегарасида вазият таранглашган.

Пашинян чоршанба куни мамлакат парламентида қилган чиқишида озарбайжонликлар билан тўқнашув чоғида қурбон бўлган арманистонлик ҳарбийлар сони 105 нафарга етганини билдирди. Аввалроқ Боку вакиллари можаро чоғида озарбайжонлик 50 нафар аскар ҳалок бўлганини очиқлаган эди.

Аввалроқ Самарқанддаги саммитда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳам меҳмон сифатида иштирок этиши айтилган. Расмий Боку Алиевнинг Ўзбекистонга сафари қолдирилиши ҳақида ҳозирча ҳеч қанақа маълумот тарқатгани йўқ.

XS
SM
MD
LG