Ссылки доступа

Россияда журналистларнинг мустақил касаба уюшмаси суд қарори билан ёпилди


Москва шаҳар суди Журналистлар ва ОАВ ходимлари касаба уюшмасини тугатиш ҳақида қарор чиқарди, дея хабар қилди «Интерфакс» агентлиги.

Прокуратура касаба уюшмаси фаолиятида «тузатиб бўлмас қонунбузарликлар»га йўл қўйилгани, хусусан, ташкилот тузилиши белгиланган талабларга мувофиқ эмаслигини билдирган.

Бироқ касаба уюшмаси манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Максим Крупский фикрича, расмийларнинг ғашини келтирган нарса, биринчи навбатда ташкилот вакиллари томонидан сиёсий маҳбуслар ва мухолифатдаги журналистлар ҳимоя қилинаётгани ҳамда мустақил нашрлар дастакланаётгани бўлган.

Сўнгги йил ичида касаба уюшмаси «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонунга қарши митинг ўтказишга рухсат бермаган Москва мэрияси устидан бир неча бор судга шикоят қилган, сиёсатчи Алексей Навальнийни дастаклаш митингларини ёритган ОАВ таъқиб қилинаётгани ҳақида ҳисобот ёйинлаган, зўравонликка учраган журналист аёлларни қўллаш кампаниясини ва бошқа тадбирларни уюштирган.

Прокурорга кўра, касаба уюшмаси аъзолари рухсат этилмаган акцияларда иштирок этганлари учун бир неча бор маъмурий жавобгарликка тортилишган.

XS
SM
MD
LG