Ссылки доступа

Россия Тожикистон ва Қирғизистонга чегара муаммоларини ҳал қилишда ёрдам таклиф қилди


Россия Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги «таранг» вазиятни диққат билан кузатиб боради ва ҳар икки томонни вазиятни сиёсий ва дипломатик майдонга қайтариш учун барча зарур чораларни кўришга чақиради.

Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия “Россиянинг чегараларни белгилаш бўйича бой тажрибаси”, жумладан, Марказий Осиёдаги қўшнилари билан ҳам қўллаган ҳолда, томонларга чегара масалалари бўйича узоқ муддатли ўзаро мақбул ечимга эришишда ёрдам беришга тайёр.

14 сентябрь куни Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегаранинг уч хил қисмида учта отишма содир бўлди. Дастлабки тўқнашувлар Боткен вилоятининг Ворух яқинидаги Булоқ-Боши ҳудудида содир бўлди. Соат 14:00 атрофида Қирғизистон Тожикистон билан чегарада янги отишма ҳақида хабар берди. Соат 15:08 да Боткен вилоятининг Паски-Ариқ туманида отишма бошланди. Томонлар бир-бирини отишмани провокация қилишда айблашди — қирғиз томонининг сўзларига кўра, тожик чегарачилари биринчи бўлиб ўқ узган, Тожикистон томонига кўра, биринчи бўлиб Қирғизистон Республикаси ҳарбий хизматчилари ўт очишган.

Қирғизистон томони отишма натижасида 5 киши - икки ҳарбий хизматчи ва уч маҳаллий аҳоли, жумладан, 11 ёшли бола жароҳатлангани ҳақида хабар берди. Тожикистон томондан икки нафар тожикистонлик ҳарбий ҳалок бўлди, 11 киши яраланди – 6 нафар чегарачи ва 5 нафар маҳаллий аҳоли.

15 сентябрь куни эрталаб Қирғизистон Республикаси Чегара хизмати маълумотларига кўра, қирғиз-тожик чегарасида вазият нисбатан барқарор деб баҳоланмоқда. Тун тинч ўтди, ҳеч қандай ҳодиса қайд этилмади. Кечаси томонлар доимий жойлаштириш пунктларига қўшимча куч ва воситаларни олиб чиқишни якунладилар.

XS
SM
MD
LG