Ссылки доступа

Қирғизистон ва Тожикистон чегара хизматлари чегарадан қўшимча кучларни олиб чиқишни якунлади


Ўтган тунда Қирғизистон ва Тожикистон чегара хизматлари қўшимча куч ва воситаларни олиб чиқишни якунлади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 15 сентябрь куни эрталаб қирғиз-тожик чегарасида вазият нисбатан барқарор, кеча тунда ҳеч қандай ҳодиса қайд этилмаган.

“Аввал эришилган келишувларга кўра, тунда томонлар доимий жойлаштириш пунктларига қўшимча куч ва воситаларни олиб чиқиш ишларини якунладилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўлинмалари чегара ҳудудларида қўшма патруль хизматини ўтказди. Ҳодиса содир бўлган чегаранинг белгиланмаган участкаларида томонларнинг чегара қўшинлари жойлаштирилмаган”, — дейилади Чегара хизмати хабарида.

Бир кун аввал Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегаранинг уч қисмида учта отишма содир бўлган эди. Биринчи тўқнашувлар 14 сентябрь куни эрталаб Боткен вилоятининг Ворух анклави яқинидаги Булоқ-Боши ҳудудида содир бўлган. Соат 14:00 атрофида Қирғизистон Тожикистон билан чегарада янги отишма ҳақида хабар берди. Соат 15:08 да Боткен вилоятининг Паски-Ариқ туманида отишма бошланди. Томонлар бир-бирини отишмани провокация қилишда айблашди — қирғиз томонининг сўзларига кўра, тожик чегарачилари биринчи бўлиб ўқ узган, Тожикистон томонига кўра, биринчи бўлиб Қирғизистон Республикаси ҳарбий хизматчилари ўт очишган.

Қирғизистон томони отишма натижасида 5 киши - икки ҳарбий хизматчи ва уч маҳаллий аҳоли, жумладан, 11 ёшли бола жароҳатлангани ҳақида хабар берди. Озоди радиосининг хабар беришича, тожик томондан икки тожик ҳарбийси ҳалок бўлган, 11 киши яраланган - 6 чегарачи ва 5 маҳаллий аҳоли.

15 сентябрь куни эрталаб Қирғизистон Республикаси Чегара хизмати маълумотларига кўра, қирғиз-тожик чегарасида вазият нисбатан барқарор деб баҳоланмоқда. Тун тинч ўтди, ҳеч қандай ҳодиса қайд этилмади. Кечаси томонлар доимий жойлаштириш пунктларига қўшимча куч ва воситаларни олиб чиқишни якунладилар.

XS
SM
MD
LG