Ссылки доступа

Россияда Путинни давлатга хиёнатда айблашга чақирган яна бир депутат жаримага тортилди


Санкт-Петербургда суд «Смольнинское» муниципал округи депутати Никита Юферевга ҳокимият обрўсини тўкиш моддаси бўйича айбдор деб топиб, жаримага тортди.

Юферев аввалроқ бошқа ҳамкасблари билан биргаликда Россия Давлат думасига президент Владимир Путинни давлатга хиёнатда айблаб чиқиш таклифи билан мурожаат қилган.

Муниципал депутатга суд 46 минг рубллик (тақрибан 770 АҚШ доллари) жарима тайин қилган. Аввалроқ мазкур округ депутати Дмитрий Палюга ҳам суд қарори билан 47 минг рубллик (787 АҚШ доллари атрофида) жаримага тортилган эди.

Депутатларнинг ҳар иккаласи ҳам суд қарори юзасидан юқори инстанцияга шикоят қилмоқчилар.

XS
SM
MD
LG