Ссылки доступа

Прокуратура Фарғона вилоятидаги боғчада ўнлаб тарбияланувчи заҳарланганини тасдиқлади


Жорий йилнинг 14 сентябрь оқшомида Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмасига 39-боғчада тарбияланаётган 8 нафар вояга етмаган бола алиментар диарея ташхиси билан ётқизилган.

Бу ҳақда маълум қилган Фарғона вилоят прокуратурасига кўра, айни пайтда беморларнинг умумий ҳолати қониқарли.

Хабарномада 15 сентябрь куни мазкур боғчанинг 33 нафар тарбияланувчиси тиббий кўрикдан ўтказилгани, улардан 20 нафари кузатув остида шифохонада қолдирилиб, 13 нафарига уйига жавоб беригани айтилган.

“Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Олтиариқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, экпертиза текшируви учун тегишли намуналар олиниб, суд-тиббий экспертизалари тайинланган”, дейилган вилоят прокуратураси хабарномасида.

XS
SM
MD
LG