Ссылки доступа

КХШТ Бош котиби Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги вазият юзасидан икки давлат Хавфсизлик кенгаши котиблари билан музокаралар ўтказди


КХШТ Бош котиби Станислав Зас Қирғизистон ва Тожикистон Хавфсизлик кенгашлари котиблари Марат Иманқулов ва Насрулло Маҳмудзода билан чегарадаги вазият кескинлашгани муносабати билан телефон орқали мулоқот қилди.

Бу ҳақда КХШТ хабар берди.

“Музокаралар чоғида томонлар зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва мавжуд вазият бўйича ваколатли органлар орқали можарони фақат тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича музокаралар ўтказиш зарурлигини билдирди”, — дейилади КХШТ баёнотида.

16 сентябрь куни эрталаб Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида вазиятнинг навбатдаги кескинлашуви бошланди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати маълумотларига кўра, қирғиз-тожик чегарасининг бутун периметри бўйлаб қуролли тўқнашувлар содир бўлмоқда. Қирғизистон ва Тожикистон бир-бирини оғир қуроллардан фойдаланганликда айблаган.

Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги тўқнашувлар натижасида жароҳатланганлар сони 31 нафарга етди, деб хабар бермоқда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

“Тезкор маълумотларга кўра, соат 13.00 да яна 13 нафар жабрланувчи Боткен вилоят бирлашган касалхонасига ётқизилган. Ҳаммаси бўлиб 31 нафар жабрланувчи БООБда турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Ҳолат ва ташхислар ҳақида кейинроқ маълумот берилади”, — дейилади вазирлик хабарида.

Reuters аввалроқ бир тожикистонлик фуқаро ҳалок бўлгани ва бир неча киши яралангани ҳақида хабар берган эди. Ҳалок бўлганлар ва ярадорлар ҳақида расмий маълумот йўқ.

16 сентябрь куни эрталаб Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида вазиятнинг навбатдаги кескинлашуви бошланди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати маълумотларига кўра, қирғиз-тожик чегарасининг бутун периметри бўйлаб қуролли тўқнашувлар содир бўлмоқда. Томонлар можаронинг бошланишида бир-бирини айблади.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Боткен вилоятининг чегарадош ҳудудлари аҳолисини эвакуация қилмоқда. Бир нечта вақтинчалик турар жой марказлари очилди, маҳаллий аҳоли ҳам шахсий автомашиналарида хавфсиз ҳудудларга саёҳат қилмоқда.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон киради.

XS
SM
MD
LG