Ссылки доступа

Ўзбекистон олтин-валюта захираси 2021 йил апрелидаги миқдор даражасида камайди


Ўзбекистон олтин-валюта захираси 1 сентябрь ҳолатига кўра 34 079,9 миллиард долларни ташкил қилди. Бу эса ўтган ойдаги кўрсаткичдан 527 миллион долларга оздир. Марказий банк ҳисоботида белгиланишича, олтин-валюта захирасининг камайиши кетма-кетига икки ойдан бери давом этмоқда.

Айни пайтда захира 2021 йилнинг 1 апрелидаги миқдор даражасигача тушиб кетган.

Марказий банк жаҳон бозорида олтин баҳосининг тушиб кетгани оқибатида захира миқдори ҳам камайишда давом этаётганини билдирди.

Олтин-валюта захирасида олтин миқдори 9,3 тоннага кўпайган ва 382,6 тоннага етган. Бу 2021 йилнинг сентябридаги кўрсаткичдан сўнг иккинчи рекорддир. Бироқ олтин баҳосининг пастлиги сабабли унинг қиймати 76,7 миллион долларга камайган ва 21 миллиард долларни ташкил қилган.

Хорижий валталардаги захира 433 миллион долларга камайди ва ҳозирда 12 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда олтин-валюта захираси тўғрисида расман 2017 йилнинг ноябридан эълон қилина бошланган эди. Ўшанда Ўзбекистон олтин-валта захираси миқдори 26 миллиард доллар экани айтилган.

XS
SM
MD
LG