Жабрланганларнинг тўлиқ рўйхати бу ерда.
Аввалроқ Тожикистонда бир гуруҳ фаоллар ва айрим партиялар вакиллари мамлакат ҳукуматига 20 сентябрь ёки бошқа кунларни ҳалок бўлган тинч аҳоли ва ҳарбий хизматчилар хотирасига умумхалқ мотам куни эълон қилишни сўраб мурожаат қилган эди.
Демократик партия раҳбари, Тожикистон парламенти депутати Саиджафар Усмонзоданинг фикрича, бундай қарор “Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган”ларга ҳурмат бўлади.
Илгари Тожикистон чегарадаги можароларда йўқотишларга қарамай, ҳеч қачон миллий мотам кунлари эълон қилмаган.
Бу ҳолат ҳар хил гап-сўзларни келтириб чиқармоқда, халқ мотам эълон қилиш ожизликдан далолатдир, балки ҳокимиятнинг бундай қарорга келмаётганининг сабаби шу бўлса керак, дейишади.
Аммо кўпчилик ҳукумат юқори даражада Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги можаро натижасида ҳалок бўлганларнинг оилаларига расман ҳамдардлик билдиришга мажбур, деб ҳисоблайди.
Уларга кўра, агар можаро қурбонларига расмий эътибор қаратилмаса, уларнинг оила аъзолари, қолаверса, армияда хизмат қилаётган ёки чақирилиши керак бўлган ёшлар ҳам ҳафсаласи пир бўлади.
«Озодлик» радиосининг қирғиз хизмати қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувда қурбон бўлган 35 кишининг рўйхатини эълон қилди.