Ссылки доступа

Қирғизистонда суд NEXT TV директорини айбдор деб топди ва пробация назоратини қўллади


21 сентябрь куни Первомайский туман суди Next TV директори Таалай Дуйшенбиев иши бўйича қарор чиқарди.

Судья қарорни ўқиб эшиттирар экан, Дуйшенбиев жиноят содир этишда айбдор деб топилиб, жазоларни қўшиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилганини таъкидлади. Шу билан бирга, у Дуйшенбиев 3 йил муддатга пробация назорати қўлланилган ҳолда жазодан озод этилганини таъкидлади.

Дуйшенбиевнинг адвокати Тимур Султонов журналистларга ҳимоячи “шартли синов”га рози эмаслигини айтди ва суд қарори устидан шикоят қилинишини қайд этди.

Аввалроқ давлат айблови суддан Next TV директори Таалай Дуйшенбиевни миллатлараро адоват қўзғашда айбдор деб топиб, 7 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўрагани хабар қилинганди.

Жорий йилнинг 3 март кунм Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан Next TVга нисбатан миллий адоват қўзғатиш айби билан жиноий иш қўзғатилган эди. Тергов маълумотларига кўра, телеканал “Қозоғистон разведка хизматининг собиқ раҳбарига ишора қилиб, Украина ҳудудида махсус операция давомида Қирғизистон Республикаси томонидан Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича гўёки эришилган келишув ҳақида ёлғон маълумот тарқатган".

XS
SM
MD
LG