Ссылки доступа

Жанна Агалакова мукофот ўлароқ олган орден-медалларини Путинга қайтармоқчи


Жанна Агалакова

Россиянинг “Биринчи канал”и собиқ ходимаси Жанна Агалакова Украинадаги уруш туфайли Россия давлати томонидан берилган мукофотлардан воз кечди.

“Жаноб президент, сизнинг раҳбарлигингиз мамлакатни жарга етакламоқда. Сиз берган мукофотларни ўзим учун номақбул, деб ҳисоблайман”, дейилган журналистнинг ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган мурожаатида.

“Биринчи канал”да 20 йилдан кўпроқ ишлаган Агалакова шу йил 24 февралидан кейин ишдан бўшаб кетган эди. У аввалроқ “Дўстлик” ордени ҳамда II даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” медали билан тақдирланган. Журналист мазкур мукофотларни почта орқали президент Путинга қайтариш ниятида эканини билдирган.

XS
SM
MD
LG