Ссылки доступа

Президент Мирзиёев Тошкент вилояти ҳоким лавозимига Зойир Мирзаевни таклиф қилди


Зойир Мирзаев

22 сентябрь куни эрталаб Нурафшон шаҳрига ташриф қилган президент Шавкат Мирзиёев Зойир Мирзаевни Тошкент вилоят ҳокими лавозимига таклиф қилди.

Мен Тошкент вилояти ҳокимлигига Зойир Мирзаев номзодини таклиф қилар эканман, ҳозир ҳам шу вазифани бажара оладиган номзод бўлса кўриб чиқишга тайёрман”,-деб иқтибос келтирди "Кун уз" президентнинг Тошкент вилояти кенгаши навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқидан.

Мирзаев 2021 йилнинг 18 ноябрида Тошкент вилоятига ҳокими вазифасини бажарувчи қилиб тайинланганди.

2018 йилда бош вазир ўринбосари - агросаноат, озиқ-овқат ва халқ истеъмол моллари мажмуаси раҳбари бўлиб ишлаган пайтида Мирзаев Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида ҳокимият мулозим ва фермерларни ариқдаги совуқ сувга тушириб, бир неча фермерни тош кўтаришга мажбурлаб, хўрлагач, лавозимидан олинган эди.

Тармоқларда шов-шув бўлган ўша ҳодисадан кейин 2018 йил 7 ноябрдан Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланган, 2019 йил октябридан 2021 йил 18 ноябргача Қашқадарё вилоятига ҳокимлик қилган.

XS
SM
MD
LG