Ссылки доступа

Қирғизистон Президенти маъмурияти хусусий Bombardiyer Global Express XRS самолётини сотиб олишни режалаштирмоқда


Президент матбуот котиби Ербол Султонбоев ўзининг Facebookдаги саҳифасида Садир Жапаровнинг шахсий самолётда Нью-Йоркка учганига изоҳ берди.

Султонбоевнинг айтишича, Bombardiyer Global Express XRS самолёти бепул тақдим этилган.

“Йил бошида Қирғизистон хорижий сафарлар учун янги самолёт сотиб олиши ҳақида хабар берган эдик. Биз АҚШга Bombardiyer Global Express XRSда бепул, тест режимида учдик. Қирғизистон томони фақат ёқилғи билан таъминлаган. Қирғизистон томони ҳамма нарсадан қаноатланса, самолёт лизинг асосида сотиб олинади, деган келишувга эришилди. Самолёт 1-сонли самолёт сифатида хорижий сафарларга парвозлар учун ишлатилади”, — деб ёзади Султонбаев.

Султонбоевнинг қўшимча қилишича, президент аввалроқ учган Ту-154 самолёти “кўп ёқилғи” сарфлайди ва эскирган самолёт ҳар доим ҳам Европа ёки АҚШга уча олмайди.

Шу билан бирга, давлат раҳбари матбуот котиби янги самолёт қанча туради ва қандай шартларда сотиб олинишига аниқлик киритмади. Шунингдек, у режалаштирилган харид вақтини ҳам ошкор қилмади.

Bombardiyer Global Express XRS - Торонтодаги заводда Bombardier Aerospace томонидан ишлаб чиқарилган катта, ўта узоқ масофали бошқарувчи самолёт. Очиқ маълумотларга кўра, бундай самолётнинг дастлабки нархи тахминан 50 миллион долларни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG