Ссылки доступа

Олмаота маъмурияти навбатдан ташқари президентлик сайловларига қарши митинг ўтказишдан яна бош тортди


Олмаота шаҳри маъмурияти иккинчи бор Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайловларига қарши митинг ўтказишдан бош тортди. Митинг ҳақидаги билдиришнома фуқаролик фаоллари ва Демократик кучлар коалицияси томонидан тақдим этилган.

“Биз барча аризаларимиз учун Олмаота ва Остонадаги митингларга рад жавобини олдик. Қонуннинг 11-моддасида очиқ-ойдин кўрсатилган бўлсада, агар бирор жойда митинг ўтказишнинг иложи бўлмаса, ҳокимлик бошқа жой таклиф қилади!”. — деб ёзган Мухтор Тайжон.

Аввалроқ фаоллар 17 сентябрь куни соат 12:00-15:00 да митинг ўтказиш ҳақида билдиришномалар юборган эди. Бироқ 14 сентябрь куни улар митинг ўтказишдан бош тортдилар. Олмаота жамоат тараққиёти департаменти раҳбари Аидар Есенбеков рад этиш сабаби сифатида 17 сентябрь куни Шокан Уалихонов номидаги боғда “маданий тадбирлар режалаштирилганини” ёзди.

Сайлов кузатувчиси Арайлим Назарованинг айтишича, улар навбатдан ташқари сайловлар ўтказмаслик, президентлик муддатини бир марталик етти йиллик муддатга қабул қилмаслик, шунингдек, сиёсий маҳбусларни озод қилиш талабларини илгари суришни режалаштирганлар.

Ҳокимлик жавобига рози бўлмаган адвокат Ерлан Калиев маҳаллий ижро органи “тинч йиғилишлар тўғрисида”ги қонунга кўра, “рад этилган тақдирда муқобил жой ажратиши кераклиги” юзасидан судга даъво аризаси берган.

Бу иш бўйича маъмурий судда суд жараёни 27 сентябрга белгиланган.

2020 йилда Қозоғистонда тинч йиғинлар тўғрисидаги янги қонун қабул қилинди, унга кўра, митинг ўтказиш учун аввал бўлгани каби рухсат олиш ўрнига билдиришнома юбориш кифоя. Бироқ ҳуқуқ фаолларига кўра, амалда маҳаллий ҳокимликлар аксарият ҳолларда рухсат бермайди.

XS
SM
MD
LG