Ссылки доступа

Сўнгги 10 йил ичида Россия фуқаролигини олган марказий осиёликлар урушга олиб кетилиши мумкин


Президент Путин томонидан эълон қилинган ҳарбий сафарбарлик доирасида Россия фуқаролигини олганига 10 йил бўлмаган марказий осиёликлар бир йил мобайнида мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилиниши мумкин.

Бу ҳақда таклиф ҳозирланаётгани ҳақида Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгашининг аъзоси Кирилл Кабанов ўз телеграм-канали орқали маълум қилди.

Кабановга кўра, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистондан келиб, Россия фуқаролигини олган бу шахслар ҳарбий хизмат ўташдан бош тортган тақдирларида уларни ҳамда оила аъзоларини фуқароликдан маҳрум қилиш кўзда тутилмоқда.

“Бу ташаббуснинг амалга оширилиши юқорида номлари зикр этилган мамлакатлар расмийларининг ўз фуқароларини жиноий жавобгарлик билан қўрқитиб, “махсус ҳарбий амалиёт”да ихтиёрий равишда иштирок этишни тақиқлашига нисбатан муносиб жавоб бўлади”, деб ёзган Кирилл Кабанов.

Аввалроқ минтақа мамлакатлари, жумладан Ўзбекистон расмийлари ўз фуқароларини хорижий давлатлар ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликка ва ҳарбийлашган тузилмаларга ёлланмасликка чақириб, “бундай ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида” огоҳлантиришган.

XS
SM
MD
LG