Ссылки доступа

Қозоғистон Россиядаги сафарбарлик фонида мамлакатга кирган хорижликлар сони ошганини тасдиқлади


Қозоғистон МХҚ Чегара хизмати бугунги кунда Қозоғистон-Россия чегарасида Қозоғистонга кириб келаётган хориж фуқаролари сони ортгани ҳақида хабар берди.

“Соат 4 да йўловчилар ва транспорт воситалари оқими кўпайганлиги сабабли тирбандлик юзага келди. Вазият алоҳида назорат остида”, — дея ишонтирди Чегара хизмати.

Агентлик маълумотларига кўра, 30 та автомобиль назорат пункти нормал ишламоқда.

Чегара хизмати ваколатли давлат органлари билан биргаликда “чегара ўтиш жойларида хавфсизлик ва ҳуқуқ тартиботлари таъминланганини” маълум қилди. Шунингдек, бу масалада қозоқ чегарачилари Россия чегара агентлиги билан ҳамкорлик қилади.

Бугун маълум бўлдики, 2022 йил бошидан буён Қозоғистонга 4,3 миллион хорижлик кириб келган, деб хабар қилди ИИВ Миграция хизмати. Уларнинг 1,6 миллиони руслардир.

Айни пайтда Давлат даромадлари қўмитаси Россияда сафарбарлик эълон қилинган 21 сентябрдан буён Россиядан Қозоғистонга кетаётган автомобиллар сони 20 фоизга ошганини маълум қилди. Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Қўстанай вилоятлари чегараларида автомобилларнинг тўпланиши кузатилмоқда.

XS
SM
MD
LG