Ссылки доступа

Охирги 10 йил ичида Россия фуқаролигини олган Марказий Осиё фуқаролари хизматга киришиши мумкин


Президент Путин эълон қилган ҳарбий сафарбарлик доирасида сўнгги 10 йил ичида Россия фуқаролигини олган марказий осиёликлар бир йил муддатга ҳарбий хизматни ўташи талаб қилиниши мумкин.

Тайёрланаётган таклиф ҳақида Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзоси Кирилл Кабанов маъруза қилади.

Кабановнинг сўзларига кўра, Россия фуқаролигини олган Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистондан келган муҳожирлар ва уларнинг оила аъзолари ҳарбий хизматни ўташдан бош тортса, фуқароликдан маҳрум этилиши режалаштирилмоқда.

“Ушбу ташаббуснинг амалга оширилиши юқоридаги мамлакатларнинг фуқароларини жиноий жавобгарлик билан қўрқитиб, “махсус ҳарбий операция”да ихтиёрий равишда иштирок этишни тақиқловчи ҳукумат органларига адекват жавобдир”, — деб ёзади Кирилл Кабанов.

Аввалроқ минтақа давлатлари расмийлари ўз фуқароларини хорижий давлатлар ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашмасликка ва ҳарбий тузилмаларга ёлланмасликка чақириб, “бундай ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлишидан” огоҳлантирган эди.

XS
SM
MD
LG