Ссылки доступа

Корея Ўзбекистон учун экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникаси платформасини ишлаб чиқади


Кореялик ҳамкорлар билан Ўзбекистон учун экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникаси платформасини яратишга келишиб олинди.

Амалий ташриф билан Жанубий Кореяда бўлган Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова бошчилигидаги делегация вакиллари Жанубий Корея юқори технологиялар институти (KIAT) халқаро ҳамкорлик бўйича директори Парк Чён Кё билан музокаралар ўтказди, дея хабар берди “Дунё”.

Мулоқот чоғида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда KIAT ўртасида ҳамкорликни янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Ўзбекистон учун экологик тоза (сиқилган табиий газ) қишлоқ хўжалиги техникаси платформасини яратиш тўғрисида келишув баёни имзоланди.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш 2022-2026 йилларга мўлжалланган бўлиб, ушбу мақсадда Жанубий Корея томонида 10 миллион доллар қийматида грант маблағлари ажратилиши кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG