Ссылки доступа

Қозоғистон ИИВ: 40 минг россиялик Қозоғистон орқали бошқа давлатларга кетган


Сентябрь ойининг сўнгги кунларида Қозоғистон орқали 40 мингга яқин Россия фуқароси ўтган. Асосий йўналишлар – Қирғизистон ва Ўзбекистон.

Беш кун ичида 6 000 га яқин россиялик Қозоғистондан аэропортлар орқали чиқиб кетди. Бу ҳақда брифингда миграция қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи, Ички ишлар вазирлиги полиция полковниги Аслан Аталиқов маълум қилди.

“Русларнинг бизнинг ҳаво бандаргоҳимиздан фойдаланиши эҳтимоли кўчиш сабабларидан бири ҳисобланади”, деди расмий.

Россияликларнинг миграция оқими Қозоғистоннинг қўшни ҳудуди ва транзит салоҳияти билан боғлиқ, дея таъкидлади ИИВ.

Аталиқовнинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 21 сентябрига қадар Қозоғистонга 9-12 мингга яқин россиялик кириб/чиқиб кетган бўлса, 22 сентябрдан бошлаб Қозоғистонга келганлар сони икки баравар кўпайган. Шу билан бирга, ИИВ таъкидлашича, ҳар куни 15-17 мингга яқин қозоғистонликлар Россия йўналишига жўнаб кетишади.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, йил бошидан буён Қозоғистонга 4,3 миллион хорижлик кириб келган. Шундан: Россиядан – 1,7 миллион (39 фоиз), Ўзбекистондан – 1,5 миллион (34 фоиз); Қирғизистондан - 547 минг, Тожикистондан - 200 мингдан ортиқ, Беларусдан - 53 минг, Туркиядан - 68 минг, Германиядан - 43 минг. Айни вақтда Қозоғистонни 4,1 миллион хорижлик тарк этган. Улардан: - 1,6 миллион Россия фуқаролари; 1,3 миллион Ўзбекистон фуқаролари; Қирғизистоннинг 540 минг, Тожикистоннинг 196 минг фуқароси.

Шунингдек, ИИВ маълумотларига кўра, сентябрь ойи бошидан буён 896 нафар хорижлик Қозоғистонда яшаш учун рухсатнома сўраган, улардан 115 нафари Россия фуқароларидир. Полиция томонидан профилактика чоралари кўрилмоқда.

XS
SM
MD
LG